Превью. «Бухоро» - «Динамо»
Қадимги шаҳарлар ўртасидаги учрашув 19-март 18:15 да Бухоро ФА ўйингоҳида бўлиб ўтади.
Фото: Динамо ПФК
“Бухоро” жамоаси Ўзбекистон Суперлигасининг 4-турини уйда Самарқанднинг “Динамо” клубига қарши ўтказади. Миллий чемпионатлар тарихида бу жамоалар шу кунга қадар жами 48 марта тўқнаш келишган.
Ўзаро ўйинларнинг 21 тасида “Бухоро” жамоаси ғалаба қозонган. 17 баҳсда эса самарқандликлар зафар қучган. 10 та ўйинда томонлар муроса йўлини танлашган. Тўплар нисбати 64-62 жамоамиз фойдасига.
Ўзаро беллашувларда мезбон жамоа 73 очкони қўлга киритган. Рақиблари эса бу кўрсаткич бўйича 61 очко тўплаган.
Эслатиб ўтамиз, қадимги шаҳарлар ўртасидаги учрашув 19-март 18:15 да Бухоро ФА ўйингоҳида бўлиб ўтади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист