Превью. «Андижон» - «Сўғдиёна
Бугун жамоалар 50-учрашувини ўтказишади.
Фото: Андижон ПФК
Бугун “Андижон” жамоаси ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилади.
Ушбу жамоалар миллий чемпионатимизда шу кунга қадар 49 та ўйинда қатнашишган бўлиб, навбатдагиси юбилей - 50-учрашувга айланади.
Ҳозиргача бўлиб ўтган ўйинларда “Андижон” 17 та, “Сўғдиёна” эса 20 та баҳсда ғалаба қозонган. Яна 12 та баҳсда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати 66\69 жиззахликлар фойдасига.
Бу йил биринчи даврада “Сўғдиёна” майдонидаги учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғолиб чиққан.
Жамоамиз сўнгги бор ушбу рақибини ўз уйида 2016 йилги мавсумда мағлубиятга учратган. Ўшанда “Андижон” 3:0 ҳисобида устунликка эришган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист