locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Превью. «Андижон» - «Навбаҳор»

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Превью. «Андижон» - «Навбаҳор»
Фото: Андижон ПФК

Бугун “Бургутлар” ўз уйида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади.

Ҳамма вақт ушбу клублар иштирокидаги ўйин алоҳида мавзуга айланган.

Айниқса, ўтган йили мамлакат Кубоги учун ўтказилган финал ўзбек футболи тарихида ўчмас из қолдирди ва унда “Андижон” драматик ўйинда наманганликларни мағлуб этган баҳс футболимиз тарихида ёрқин хотиралар билан эсга олинади.

Жамоалар миллий чемпионатида шу кунга қадар 57 маробата куч синашишган. “Андижон”да 13, “Навбаҳор”да 27 ғалаба бор. 17 учрашув дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати 59\82 наманганликлар фойдасига.

Шу йилнинг биринчи даврасида сафардаги беллашувда 2:2 ҳисоби қайд этилган. "Андижон" “Навбаҳор”га қарши “Бобур арена”даги охирги икки ўйинда ғалаба қозонган. 2023 йили 2:1, ўтган йили эса 3:0 ҳисобида устун келган.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг