Португалиялик “Манчестер Сити” ҳимоячиси Рубен Диаш “Астон Вилла”га қарши баҳсдан сўнг таассуротлари билан бўлишди
Расм: gettyimages.com Рубен Диаш
Англия Премер-лигасида 34-тур ўтказилди. “Манчестер Сити” ўз майдонида “Астон Вилла”ни қабул қилиб, 2:1 ҳисоби билан ғалаба қозонди.
Баҳсни “Сити” ҳимоячиси Рубен Диаш шарҳлади. BBC Sport хабарига кўра, у шундай деган:
“Aston Villa — бизнинг тўғридан-тўғри рақибимиз, улар олтиликка кириш учун ҳаракат қилади. Ушбу ўйин биз учун жуда муҳим эди ва ғалаба ҳам. Энди қолган тўрт ўйинни ҳам худди шундай ишонч билан ўтказишимиз керак. Охирги дақиқаларга қадар кураш давом этади. Мавсум якунида биринчи тўртликка кириш биз учун катта аҳамиятга эга”.
Ҳозирги вақтда “Манчестер Сити” турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди ва “Арсенал”дан беш очкога ортда қоляпти.
Бакрадзе Иман
Редактор