locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Португалиялик агент: «Ўзбекистон Колумбияга қарши ўйинга қараганда анча ёмон ўйнади»

У Португалия ва Ўзбекистон баҳси ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Португалиялик агент: «Ўзбекистон Колумбияга қарши ўйинга қараганда анча ёмон ўйнади»
ФОТО: Getty images

Португалиялик агент Паулу Барбоза ЖЧ–2026 гуруҳ босқичи 2-туридаги Ўзбекистонга (5:0) учрашуви натижасига муносабат билдирди.

«Ўзбекистон Колумбияга қарши ўйинга қараганда анча ёмон ўйнади. Бу ҳайратланарли, чунки улар яхши жамоа. Аммо Португалияга қарши ўйиннинг дастлабки 20 дақиқасида Ўзбекистон ҳатто ҳужумга чиқа олмади. Кейинроқ бироз яхшироқ ўйнашди, лекин барибир бу жамоа жаҳон чемпионатида аввал кўрсатган даражасидан анча паст бўлди, шунинг учун ҳам 0:5 ҳисобида ютқазди.

Португалия эса Конгога қарши ўйинга нисбатан анча яхши ҳаракат қилди, айниқса биринчи бўлимда. Аммо бизнинг жамоа ўз даражасини яна ошириши керак, чунки олдинда Колумбияга қарши ўйин бор. Унда айниқса ҳимояда яхши ўйнаш талаб этилади, ҳужумда ҳам муаммолар бор», — деди Барбоза.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг