locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Португалия ва Нигерия ўртасидаги ўйин арафасида кекса мухлис вафот этди

Учрашув португаллар фойдасига ҳал бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Португалия ва Нигерия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви арафасида трибунада бўлган мухлис юрак хуружи оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Diario de Leiria нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, ўйин бошланишидан бир неча дақиқа олдин 77 ёшли мухлиснинг юраги тўхтаб қолган. У зудлик билан маҳаллий шифохонага етказилган, бироқ шифокорларнинг уринишига қарамай, беморнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Қайд этиш жоиз, учрашув 10-июнь куни бўлиб ўтди ва унда португаллар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Маълумот учун, 2026-йилги Жаҳон чемпионатида Португалия миллий терма жамоаси “К” гуруҳида Ўзбекистон, Колумбия ва Конго Демократик Республикаси билан бирга кураш олиб боради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг