locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Португалия терма жамоасини ким бошқариши маълум бўлди

Жезуш 2025 йил июлидан 2026 йил майигача Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубини бошқарди.
Португалия терма жамоасини ким бошқариши маълум бўлди
ФОТО: Getty images

Тажрибали мутахассис Жорже Жезуш Португалия миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда A Bola нашри хабар берди.

Манбага кўра, Жезуш жамоа АҚШдан Португалияга қайтгач, мамлакат футбол федерацияси билан музокара ўтказади. Федерация 71 ёшли мутахассисни Португалия, Испания ва Марокаш ҳамкорликда мезбонлик қиладиган 2030 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш учун энг муносиб номзод сифатида баҳоламоқда.

Маълумот учун, Жорже Жезуш 2025 йил июлидан 2026 йил майигача Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубини бошқарди. У жамоани мамлакат чемпионига олиб чиққанидан сўнг клубни тарк этишини эълон қилди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг