locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Португалия терма жамоаси олдига ЖЧ-2026 финалига чиқиш вазифаси қўйилди

Бу галги мундиал АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Португалия футбол федерацияси (FPF) миллий терма жамоанинг келгуси жаҳон чемпионатидаги мақсадини эълон қилди. The Touchline нашрининг хабар беришича, жамоа олдига турнир финалига қадар етиб бориш вазифаси қўйилган.

Роберто Мартинес бошқарувидаги португалияликлар саралаш босқичини кўнгилдагидек якунлашди. Жамоа Венгрия, Ирландия ва Арманистон терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган ҳолда, ўтказилган олти та ўйинда 13 очко жамғарди ва «F» гуруҳида пешқадам сифатида йўлланмани нақд қилди.

Португалия терма жамоаси учун бу қатор-асоса еттинчи бор жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳисобланади. 2026 йилги дунё биринчилиги 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.

Шунингдек, хабарларга кўра, федерация жаҳон чемпионатидан сўнг бош мураббий лавозимига Жозе Моуриньони таклиф қилиш вариантни кўриб чиқмоқда. Айни дамда жамоани ЖЧга Роберто Мартинес тайёрламоқда, бироқ турнирдан кейин раҳбариятда ўзгаришлар юз бериши мумкин.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг