locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Португалия Моуриньо ҳақида тарқалган хабарларни рад этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Португалия Моуриньо ҳақида тарқалган хабарларни рад этди
ФОТО: Getty Images

Португалия футбол федерацияси (FPF) “Фенербахче” бош мураббийи Жозе Моуриньо билан музокаралар олиб борилгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди. Бу ҳақда Record нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ Туркия матбуотида Моуриньо Португалия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланишига яқин тургани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

Қайд этилишича, мутахассис аллақачон дастлабки келишувга эришган. Моуриньо УЕФА Миллатлар Лигасининг жорий мавсуми тугаганидан сўнг Португалия терма жамоасини бошқариши кутилганди.

Бироқ, кейинчалик FPF'даги манба бу маълумотни қатъиян рад этди. Ҳозирда Моуриньо билан ҳеч қандай алоқа йўқлиги айтилмоқда. Терма жамоанинг амалдаги мураббийи Роберто Мартинес 2026 йилгача лавозимини тарк этмайди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг