locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Португалия камбек эвазига Хорватияни мағлуб этди

Роналду гол урди.
Португалия камбек эвазига Хорватияни мағлуб этди
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
02.07.2026, Як.
Португалия
2
Хорватия
1

Португалия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/16 финал баҳсида Хорватияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Натижада португаллар нимчорак финалга йўл олди.

Канаданинг Торонто шаҳридаги “BMO Field” стадионида бўлиб ўтган учрашувни норвегиялик ҳакам Эспен Эскас бошқариб борди.

Ўйинда ҳисобни 53-дақиқада Иван Перишич очди. 68-дақиқада эса Криштиану Роналду пеналтидан ҳисобни тенглаштирди. Португалияга ғалаба келтирган гол эса асосий вақтга қўшиб берилган 90+4-дақиқада киритилди. Рафаэл Леаунинг аниқ узатмасидан сўнг Гонсалу Рамуш тўпни дарвоза тўрига йўллаб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, португалияликлар минимал ҳисобда зафар қучиб, Жаҳон чемпионатининг нимчорак финал босқичига чиқди.

Энди Португалия 1/8 финал босқичида Испания билан тўқнаш келади. Ушбу учрашув жорий йилнинг 6 июл куни бўлиб ўтади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг