locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Португалия — Испания учрашиувига Энтони Тейлор ҳакамлик қилади

АҚШ — Бельгия учрашиувини эса иорданиялик Адҳам Маҳадме бошқаради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

ЖЧ-2026 1/8 финалининг яна икки муҳим учрашуви учун ҳакамлар бригадаси эълон қилинди.

FIFA қарорига кўра, Португалия — Испания баҳсини англиялик ҳакам Энтони Тейлор бошқаради.

Унга қанотларда Гари Бесвик ва Адам Нанн ёрдам беради. Уларнинг ҳар иккиси ҳам Англия вакиллари ҳисобланади.

Ушбу учрашувда захира ҳаками сифатида германиялик Феликс Свейер ишлайди. Захира ёрдамчи ҳакам вазифаси эса Роберт Кемптерга топширилган.

АҚШ — Бельгия учрашиувини эса иорданиялик Адҳам Маҳадме бошқаради. Унга Мухаммад Ал-Калаф ва Аҳмад Ал-Роалле ёрдам беради.

Мазкур баҳсда захира ҳаками сифатида габонлик Пер Ачо, захира ёрдамчи ҳакам сифатида эса Борис Дитсоға ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, Португалия — Испания ва АҚШ — Бельгия учрашувлари ЖЧ-2026 1/8 финалининг энг қизиқарли қарама-қаршиликлари қаторида турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг