Португалия бош вазири Роналду билан боғлиқ вазият юзасидан музокаралар ўтказди
Португалия бош вазири Луиш Монтенегро Криштиану Роналду терма жамоа қароргоҳини тарк этганидан сўнг вазиятга аралашди. SIC Notícias хабарига кўра, ҳукумат раҳбари Португалия футбол федерацияси президенти Педро Проенса билан боғланиб, бош мураббий Жорже Жезуш билан гаплашишни сўраган.
Монтенегро ва Жезуш ўртасидаги суҳбат тафсилотлари ошкор қилинмаган. Португалия матбуотига кўра, бош вазир вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида бевосита мураббий билан гаплашган. Айрим манбаларда Монтенегро Криштиану Роналду билан ҳам алоқага чиққанлиги қайд этилган.
Роналду аввалроқ Португалия терма жамоаси йиғинини тарк этганини маълум қилганди. Футболчи бу қарорни бош мураббий Жорже Жезушнинг матбуот анжумани ҳамда федерация президенти билан суҳбатидан кейин қабул қилганини билдириб, кетишининг сабабларини кейинроқ португалияликларга тушунтиришини айтди.
Маълумот учун, Португалия 1 октябрь куни Миллатлар лигаси доирасида Данияга қарши сафарда майдонга тушади. Криштиану Роналду ушбу учрашув олдидан терма жамоа қароргоҳини тарк этган.