Португалия Арманистон дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди
Келаси йили АҚШда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати Европа қитъаси саралаш ўйинлари доирасидаги Арманистон ҳамда Португалия миллий жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик бўлиб ўтди.
Унда меҳмонлар йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Роналду учрашувда дубл қайд этди.
ЖЧ-2026 саралаши. Европа. 6 сентябр
Ф гуруҳи. 1-тур
Арманистон — Португалия 0:5
Голлар: Феликс 10, 61 (дубл), Роналду 21, 46 (дубл), Канцелу 32.
Арманистон: Генри Авагян — Камо Оганесян, Эрик Пилоян, Георгий Арутюнян, Сергей Мурадян, Наир Тикнизян — Угочукву Иву, Эдуард Сперсян — Лукас Селараян, Ваан Бичахчян, Тигран Барсегян (К).
Португалия: Диогу Кошта — Жоау Канцелу, Рубен Диаш, Гонсалу Инасио, Нуну Мендеш — Жоау Невеш, Витиня — Бруну Фернандеш — Криштиану Роналду (К), Педро Нету, Жоау Феликс.