«Порту» Зинченко билан музокара ўтказмоқда
Фото: Getty Images
“Арсенал” ҳимоячиси Александр Зинченко фаолиятини Португалияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Порту” 28 ёшли украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда. Португаллар аллақачон “Арсенал” билан ушбу масала юзасидан боғланган, аммо ҳали музокаралар бошланмаган.
Аввалроқ “Фулхэм” жамоаси ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Зинченко ўтган мавсум барча турнирларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист