Польша терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
Фото: Getty Images
Ян Урбан Польша терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди.
63 ёшли мутахассис 12 июнь куни терма жамоа постини тарк этган Михал Пробеж ўрнини эгаллади. Истеъфо ЖЧ-2026 саралаш турнирида Финляндия терма жамоасидан учралган мағлубиятдан (1:2) бир неча кун ўтиб ва терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар Роберт Левандовски билан зиддият юзага келганидан кейин рўй берди.
Левандовски Пробер бошчилигида терма жамоада ўйнашдан бош тортган эди.
Польша футбол ассосиасияси президенти Цезарий Кулешанинг айтишича, Урбан олдида ЖЧ-2026 финал босқичига чиқиш вазифаси қўйилган.
Баҳром Бобонов
Редактор