Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди
Фото: Getty Images
Польша терма жамоаси бош мураббийи Михал Пробеж лавозимини тарк этди.
Қайд этилишича, терма жамоа ҳужумчиси Роберт Левандовски Пробеж бошчилик қилаётган пайтда терма жамоада ўйнамаслигини айтганди. 36 ёшли форвард мураббий ундан сардорлик боғичини олиб қўйгач, шундай қарорга келган.
"Ҳозирги вазиятда терма жамоа манфаати учун энг тўғри қарор мураббийликдан кетишим бўлади деган хулосага келдим. Польша терма жамоасида ишлаш менга профессионал орзумни рўёбга чиқаришга имкон берди, бу энг катта шараф", – деди Пробеж.
Маълумот учун, Пробеж 2023 йилнинг сентябридан буён Польша терма жамоасини бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида терма жамоа 21 ўйин ўтказиб, 10 та ғалаба, 7 та мағлубият ва 4 та дуранг қайд этган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист