Поль Погба «Монако»дан кетиши ҳақида гапирди
Погба 2025 йил ёзида «Монако» футболчисига айланган эди.
ФОТО: Getty images
Франциялик ярим ҳимоячи Поль Погбa «Монако» клубини тарк этгани ҳақида фикр билдирди. Томонлар шартномани ўзаро келишув асосида бекор қилишди.
«Президент ва “Монако” раҳбариятига, жамоадошларимга, бутун ходимлар таркибига ҳамда менга ишонган барча мухлисларга миннатдорлик билдирмоқчиман. Ушбу клуб ва Князлик шарафини ҳимоя қилиш мен учун ажойиб тажриба бўлди. “Монако” — ўзига хос клуб. Гарчи умид қилганимчалик кўп ўйин ўтказа олмаган бўлсам-да, унинг рангларини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлганим учун доимо миннатдор бўламан», — деди Погба клуб расмий сайтига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Погба 2025 йил ёзида «Монако» футболчисига айланган эди. Бироқ француз ярим ҳимоячиси жамоа сафида бор-йўғи 6 та учрашувда майдонга тушди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист