Пол Погба “Монако” машғулотида жароҳат олди
“Монако” ярим ҳимоячиси Пол Погба янги мавсум олдидан яна жароҳат муаммосига дуч келди.
Nice-Matin маълумотига кўра, 33 ёшли франциялик футболчи жамоанинг Англиядаги мавсумолди йиғинда машғулот вақтида чап сонидан жароҳат олган. Погба машқ давомида кучли оғриқ сезиб, майдонга йиқилган. Шундан сўнг унга тиббий ёрдам кўрсатилиб, чап сонига махсус боғлам қўйилган.
Ҳозирча жароҳатнинг қанчалик жиддий экани ва Погба қанча муддат майдонга туша олмаслиги ҳақида расмий маълумот берилмади. Бу ҳолат футболчининг сўнгги йиллардаги мунтазам жароҳатлари фонида “Монако” учун яна бир ташвишли хабарга айланди.
Погба ўтган мавсумда “Монако” сафида бор-йўғи олти та учрашувда майдонга тушган ва самарали ҳаракат қайд этмаган. Шу сабаб янги мавсум олдидан унинг жисмоний ҳолати клуб учун муҳим масалалардан бири бўлиб қолмоқда.