Пол Погба Манчестердаги уйини сотмоқчи
Собиқ “Манчестер Юнайтед” футболчиси клубдаги фаолияти давомида сотиб олган ушбу мулқига ҳозирда харидор изламоқда.
Фото: Getty Images
Франциялик футболчи Пол Погба Манчестерда жойлашган уйини сотувга қўйди. Собиқ “Манчестер Юнайтед” футболчиси клубдаги фаолияти давомида сотиб олган ушбу мулқига ҳозирда харидор изламоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Погба сўнгги ҳафталарда уйининг нархини пасайтирган. Аввал мулк учун 4,5 миллион евро сўралган бўлса, ҳозир унинг нархи 4 миллион евродан биоз юқори этиб белгиланган.
Уй тахминан 690 квадрат метр майдонни эгаллайди. Унда бешта ётоқхона, кинотеатр, спорт зали, даволаниш хонаси ва футбол машғулотлари учун мўлжалланган ёпиқ мини майдон мавжуд.

Маълумот учун, Погба ушбу уйини 2017-йилда сотиб олган. Футболчи ҳозирда янги клуб изламоқда ва унинг кейинги фаолияти бўйича турли вариантлар муҳокама қилинмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист