Пол Погба Ламин Ямал ҳақида илиқ фикрлар билдирди
ФОТО: Getty Images
Франция терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Пол Погба “Барселона”нинг 17 ёшли вингери Ламин Ямал ҳақида гапирди.
“У ажойиб футболчи. Менда энг катта таассурот қолдирадиган нарса шундаки, унинг ёшидан ҳам юқори бўлган футбол IQ даражаси бор.
У ҳар доим нима қилиш керак бўлса, шуни қилади. Унинг ёшида буни қилиш ҳайратланарли иш. У майдонда совуққонлик билан ҳаракат қилади”, - дейди Погба.
Маълумот учун, Ямал ўтган мавсум барча турнирларда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 25 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 200 миллион евроға баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист