locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пол Погба Франция терма жамоаси қароргоҳига ташриф буюрди

Погба футболчилар ва мураббийлар штаби билан учрашиб, уларга Марокашга қарши муҳим баҳс олдидан омад тилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Франция терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Погба ЖЧ-2026 чорак финалидан олдин жамоа жойлашган меҳмонхонага ташриф буюрди.

Погба футболчилар ва мураббийлар штаби билан учрашиб, уларга Марокашга қарши муҳим баҳс олдидан омад тилади ҳамда ўз қўллаб-қувватлашини билдирди. Ташриф давомида у терма жамоа футболчилари билан самимий суҳбатлашиб, эсдалик учун суратга ҳам тушди.

Маълумот учун, Пол Погба 2018-йилда Франция терма жамоаси сафида Жаҳон чемпиони бўлган. У узоқ танаффус ва жароҳатлардан сўнг ҳамон "Les Bleus" атрофида бўлиб, жамоани муҳим учрашувлар олдидан қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг