locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пол Погба дисквалификациядан кейин нега фаолиятини якунламаганини айтди

Франциялик футболчи 2023 йили футболдан четлатилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Монако» яримҳимоячиси Пол Погба Франция чемпионатининг 32-тури доирасидаги «Мец»га қарши ўйин олдидан нега ҳануз футбол ўйнашда давом этаётгани ҳақида гапириб берди.

L1+ канали эфирида франциялик футболчи ижтимоий тармоқларда ва стадионларда мухлислардан олаётган меҳр-мурувват ҳамда қўллаб-қувватлашни кўрганда тўхтаб қола олмаслигини, одамларга завқ улашишни исташини таъкидлади.

Пол Погбанинг қонида тақиқланган моддалар топилгани ҳақида илк бор 2023 йил 11 сентябрда маълум бўлган эди. Тестостерон истеъмол қилгани сабабли у 2024 йил февраль ойида тўрт йилга дисквалификация қилинди.

Кейинчалик Погба жазони 18 ойгача қисқартиришга эришди ва 2025 йилнинг март ойида майдонга қайтиш имкониятига эга бўлди, бироқ «Ювентус» у билан шартномани бекор қилди. Ёзда эса футболчи эркин агент сифатида «Монако» билан келишувга эришди.

Жорий мавсумда Погба «Монако» сафида Франция чемпионатида бешта ўйинда иштирок этди, бироқ ҳозирча самарали ҳаракатлар амалга оширгани йўқ.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг