locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Погбанинг янги жамоаси маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Погбанинг янги жамоаси маълум бўлди
Фото: Getty Images

Поль Погба фаолиятини “Монако”да давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда leparisien.fr хабар тарқатмоқда.

32 ёшли жаҳон чемпиони эркин агент мақомида монегасликлар таркибини тўлдиради ва икки йиллик шартнома имзолайди.

Аввалроқ унга Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клуби ҳам қизиқиш билдириб, уни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган "Ювентус"нинг собиқ ярим ҳимоячиси князлик клубига ўтиш учун катта молиявий жиҳатлардан воз кечган.

Эслатиб ўтамиз, Погба допинг қабул қилгани учун дисквалификация туфайли жамоасиз қолганди. "Ювентус" у билан шартномани ноябрь ойида бекор қилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг