Погбанинг хизматлари \"Монако\"га таклиф қилинди
У Францияда ўйнашга тайёр
Фото: Getty Images
Франциялик футболчи Поль Погбанинг хизматлари “Монако” клубига таклиф қилинган. Бу ҳақда Foot Mercato нашри хабар берди.
Қайд этилишича, монегасклар ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирган. Агар Погба ўзининг аввалги формасини тиклай олса, “Монако”да муҳим фигурага айланиши мумкин.
Ҳозирча бу хабар расман тасдиқлангани йўқ. Погба фаолиятини давом эттириш учун Францияда тўп суришга тайёр.
Розикжон Султонмуродов
Журналист