locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Погба уч йиллик танаффусдан сўнг яна асосий таркибда майдонга тушади — манба

«Монако» яримҳимоячиси допинг сабаб узоқ муддатга дисквалификация қилинганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Франциялик яримҳимоячи Пол Погба Франция чемпионатининг 32-тури доирасидаги «Мец»га қарши учрашувда «Монако»нинг бошланғич таркибидан жой олади. Бу ҳақда Nice Matin нашри хабар бермоқда.

33 ёшли футболчи учун бу воқеа ўзига хос аҳамиятга эга, сабаби у охирги марта 2023 йил 14 майда — деярли уч йил муқаддам «Ювентус» сафида «Кремонезе»га қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушган эди. Ўшандан бери турли сабаблар, жумладан, узоқ муддатли дисквалификация туфайли у ўйинларни заҳира ўриндиғида ёки майдон ташқарисида ўтказиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Пол Погба 2025 йилнинг ёзида, дори воситалари (допинг) сабабли белгиланган жаза муддати якунлангач, эркин агент мақомида «Монако» сафига қўшилганди.

Футболчи ҳозирга қадар Франция чемпионатида 5 та учрашувда майдонга тушган бўлса-да, ҳали самарали ҳаракатлар (гол ёки узатма) билан ажралиб тургани йўқ.

Аввалроқ таниқли инсайдер Николо Скира Погбанинг ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Шу сабабли, мавсумнинг қолган қисми унинг келажаги учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

Маълумот учун, «Мец» — «Монако» учрашуви бугун, 2 май (шанба) куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 22:00 да старт олади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг