Погба «Монако»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди
«Монако» яримҳимоячиси Пол Погба жароҳатдан кейин Лига 1 29-тури доирасидаги «Париж»га қарши баҳсда (1:4) майдонга қайтгани ва жамоадаги келажаги ҳақида гапирди.
«Олқишлар? Бу мени чиндан ҳам таъсирлантириб юборди. Бу ерда, ушбу стадионда ҳис қилганларим… тўғрисини айтсам, бундай ҳолат гувоҳи ёқимли. Бу чиндан қалбимга ўзгача илиқлик олиб кирди. Эътиборимни ўйинга қаратгандим, аммо уларни [мухлислар]ни жуда яхши эшитиб турардим ва бу ажойиб ҳолат.
Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман ва жамоамга асосий мақсадга — Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишда имкон қадар ёрдам бермоқчиман.
Кейинги мавсум ҳақида ўйлаяпманми? Мен ҳозирча шу ердаман [Монакода] ва мендаги маълумотга кўра, ҳамкорлигимиз ҳали узоқ давом этади. Ҳозирча фақатгина олдинда кутиб турган ўйинлар ҳақида ўйлаяпман.
Асосий таркибда тушиш ёки майдонда тўлиқ ҳаракат қилиш? Мен доим тайёр бўлишим керак. Мураббий мен тайёрлигимни билади ва барчаси унга боғлиқ бўлади — у мени майдонга туширишни хоҳлармикан, мен у учун етарли даражада яхшиманми… Машғулотлар тайёр бўлишингизга ва майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилишингизга замин яратади», — деди Погба Foot Mercato нашрига.