Погба фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин
33 ёшли футболчида АҚШ чемпионатига ўтиш учун бир нечта вариант мавжуд.
Фото: Getty Images
«Ювентус» ва «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ яримҳимоячиси Пол Погба фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин. Франциялик футболчига «Интер Майами», «Ди Си Юнайтед» ва «Ню-Йорк Сити» клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манба маълумотига кўра, 33 ёшли футболчида АҚШ чемпионатига ўтиш учун бир нечта вариант мавжуд. Ҳозирча клублардан бирортаси билан келишувга эришилгани ҳақида маълумот йўқ.
Маълумот учун, Погба ўтган мавсумда Франция чемпионатида «Монако» сафида олтита баҳсда майдонга тушган, бироқ самарали ҳаракатларни амалга ошира олмаган.
Эслатиб ўтамиз, франциялик яримҳимоячи тақиқланган моддаларни истеъмол қилгани учун узоқ муддатли дисквалификацияни ўтаб бўлган.