locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Почеттино «Милан» билан музокара олиб борди

«Россонери»да катта ўзгаришлар кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

AQШ терма жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино «Милан» клуби билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Нашр берган маълумотларга кўра, Англиянинг «Тоттенхэм» ва Франциянинг «ПСЖ» клублари собиқ устози «Милан»га ўтишга қизиқиш билдирмоқда. Бунга «россонери» раҳбарияти клубнинг ёшлар тизимини ривожлантиришга ҳамда рақобатбардош жамоа шакллантиришга катта маблағ тикишни режалаштираётгани сабаб бўлган.

Почеттино 2024 йилдан буён AQШ терма жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилги жаҳон чемпионати якуннига қадар мўлжалланган.

Аввалроқ «Милан» жамоа бош мураббийи Массимиано Аллегрини истеъфога чиқарган эди. Шунингдек, клуб бош директори Жожо Фурлани ва спорт директори Игли Таре ҳам ўз лавозимидан озод этилган. Мавсум якунларига кўра, «қизил-қоралар» 70 очко жамғариб, А Серия турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллади ва Чемпионлар лигаси зонасидан ташқарида қолди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг