Почеттино келаси мавсумдан бошлаб «Реал»ни бошқариши мумкин — манба
Аргентиналик мутахассис ҳозирда АҚШ бош мураббийи ҳисобланади.
ФОТО: Getty Images
АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино келаси мавсумда Мадриднинг «Реал» клубини бошқариши мумкин. Бу ҳақда COPE журналисти Мигел Анхел Диас хабар бермоқда.
«Менда Маурисио Почеттино келаси мавсумда «Реал» мураббийи бўлади, деган таассурот уйғонмоқда. Ўйлашимча, «қаймоқранглилар» янги мураббий номини эълон қилиш учун узоқ кутмайди», — деди Диас.
Почеттино 2024 йилнинг сентябрь ойидан буён АҚШ терма жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаб келмоқда. Аргентиналик мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июль ойи охиригача мўлжалланган.
«Реал»ни эса шу йилнинг январ ойидан бери Альваро Арбелоа бошқариб келмоқда. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар имзоланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист