Пўлатхўжа Холдорхонов энди «Андижон» футболчиси
Холдорхонов 2003-йилнинг 6-июл санада таваллуд топган.
Фото: Андижон ПФК
Пўлатхўжа Холдорхонов энди “Андижон” футболчиси. У билан шартнома имзоланди ва янги мавсумда “Бургутлар” учун ўйнайди.
Пўлатхўжа Холдорхонов 2003-йилнинг 6-июл санада таваллуд топган. Ўтган йили биринчи даврада “Навбаҳор”, иккинчи даврада “Шўртан” сафида тўп сурди. Ҳужумчи наманганликлар сафида (Суперлига ва Кубок) 9 та ўйинда 1 та гол урган бўлса, “Шўртан”да (Суперлига ва Кубок) 16 та беллашувда 7 та гол муаллифига айланди.
Шунингдек, Холдорхонов “Пахтакор” ва “Олимпик”да ҳам фаолият олиб борган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист