«Пиза» Альбиолнинг трансферини эълон қилди
Фото: Пиза
Рауль Альбиол "Пиза" футболчисига айланди. Бу ҳақда Италия клуби ўз сайтида маълум қилди.
"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси билан тузилган шартнома бир йилга мўлжаллангани ва уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти бор..
Ўтган ёзда 39 ёшли Альбиол "Вильярреал" билан келишув якунига етгани сабабли жамоани тарк этганди.
Футболчи илгари у фаолияти давомида “Реал”, “Наполи”, “Валенсия” ва “Хетафе” каби жамоалар сафида 700 дан ортиқ ўйин ўтказган.
Маълумот учун, Альбиол Испания миллий жамоаси билан икки марта Европа чемпиони бўлган (2008, 2012) ва 2010 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.
Розикжон Султонмуродов
Журналист