Пике «Реал»нинг Испания Кубогини тарк этганига истеҳзоли муносабат билдирди
Мадридликлар сафарда иккинчи дивизион вакилига сенсацион тарзда мағлубиятга учради.
ФОТО: Getty Images
Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ ҳимоячиси Жерар Пике Испания Кубоги 1/8 финалида «Реал»нинг «Альбасете»га мағлуб бўлганига истеҳзоли муносабат билдирди.
Учрашув Испаниянинг Альбасете шаҳридаги «Карлос Бельмонте» стадионида бўлиб ўтди. Баҳсни бош ҳакам сифатида Виктор Гарсия Вердура бошқарди. Мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалабага эришди.
«Янги «Реал» учун аъло даражадаги дебют. 3:2», — дея Пике сўзларини келтиради The Touchline нашри.
«Альбасете»га қарши мағлубиятдан сўнг «Реал» Испания Кубогидаги иштирокини якунлади. Ушбу баҳс «қироллик клуби» учун янги бош мураббий Альваро Арбелоа қўл остидаги илк ўйин бўлди. Аввалроқ мутахассис ушбу лавозимда ўз ватандоши Хаби Алонcони алмаштирганди.
Насрулло Каримов
Журналист