Петр Чехнинг ўғли \"Фулхэм\" билан шартнома имзолади
Фото: Getty Images
"Челси", "Арсенал" ва Чехия терма жамоаси собиқ дарвозабони Петр Чехнинг ўғли “Фулхэм” билан шартнома имзолади.
Дамин Чех 2027 йилнинг ёзига қадар Лондон клуби шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Петр ушбу хабарни ўзининг расмий саҳифасида эълон қилди.
"Фулхэм" билан тузилган шартнома унинг профессионал фаолиятидаги дастлабки келишуви бўлди.
Лондонликлар 2024/25 йилги мавсум Премьер-лигада 11-ўринни эгаллади ва Англия Кубогининг чорак финал босқичига чиқди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист