Пешқадамлар тўқнашувида амалдаги чемпион ғалаба қозонди
Ҳар икки жамоа майдонга фақат ғалаба иштиёқи билан тушиб, юқори сифатли, томошабоп ўйин намойиш этиб беришди.
photo: UFF
Мамлакат XXIX миллий чемпионати – Олий лиганинг 3-тур баҳслари кутилганидан ҳам қизиқарли ва муросасиз курашлар остида ўтмоқда. Ҳар бир ўйин кунидан кейин мусобақа жадвалида жамоалар ўрин алмашишаяпгани, учрашувларда кутилмаган натижалар қайд этилаётгани фикримиз далилидир.
3-турнинг марказий учрашувида ҳали янги мавсумда мағлубият нималигини билмай келаётган икки пешқадам – BMB PFC ва SQB жамоалари тўқнаш келишди. Ҳар икки жамоа майдонга фақат ғалаба иштиёқи билан тушиб, жуда юқори сифатли, томошабоп ўйин намойиш этиб беришди.
Тезкор ва қарама-қарши ҳужумлар остида ўтган баҳсда уч карра Ўзбекистон чемпиони BMB PFC футзалчилари яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишди. Бу учрашув якунда қайд этилган натижада ҳам ўз аксини топди.
Иброҳим Жалолов
Редактор