Перин фаолиятини «Палермо»да давом эттириши мумкин
Маттиа 2018 йилдан буён «Ювентус» шарафини ҳимоя қилиб келади.
ФОТО: Getty images
«Ювентус» дарвозабони Маттиа Перин фаолиятини «Палермо»да давом эттириши мумкин.
Инсайдер Николо Скиранинг маълумотига кўра, Сицилия клуби 33 ёшли италиялик посбонни ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Перинга 2029 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилингани ҳақида ҳам хабарлар бор.
Перин 2018 йилдан буён «Ювентус» шарафини ҳимоя қилиб келади. У 2020/21 йилги мавсумни ижара асосида «Женоа»да ўтказган.
Ўтган мавсумда италиялик дарвозабон «Ювентус» сафида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол ўтказиб юборди ва 3 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист