locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Перес «Реал» президентлиги сайловларида катта фарқ билан олдинда бормоқда – AS

Овоз бериш Тошкент вақти билан тахминан соат 23:00 да якунланади.
 Перес «Реал» президентлиги сайловларида катта фарқ билан олдинда бормоқда – AS
ФОТО: Getty images

Мадриднинг "Реал" клубининг амалдаги раҳбари Флорентино Перес ҳозирги вақтда "Қироллик клуби" президентлиги учун сайловларда 61% овоз билан ғалаба қозонмоқда.

Унинг рақиби, испаниялик тадбиркор Энрике Рикельмеда 39% овоз бор. Бу ҳақда AS нашри ўтказган экзит-полл натижаларига таяниб хабар бермоқда.

Таъкидланишича, овозларни санашда электрон шаклда берилган овозлар ҳисобга олинмаган. Овоз бериш Тошкент вақти билан тахминан соат 23:00 да якунланади. Унда жами 75 219 киши иштирок этиш ҳуқуқига эга.

"Реал" президентлик сайловларида рекорд даражадаги иштирок 2000 йилда қайд этилган, ўшанда уларга 33 116 киши ташриф буюрган эди. Жорий сайловлар овоз берувчилар сони бўйича рекорд ўрнатиши кутилмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг