locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Перес Лапортага «Барселона» президенти бўлишида ёрдам берган — манба

«Реал» раҳбари бу ишни ўз манфаати йўлида қилганлиги маълум бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» президенти Жоан Лапорта ўз лавозимига «Реал» раҳбари Флорентино Переснинг ёрдами билан келгани маълум қилинди, дея хабар беради El Confidencial нашри.

Сайловлар вақтида Лапортага клуб ҳисобларига 124,6 млн евро ўтказиш керак бўлган, аммо керакли маблағ унда мавжуд бўлмаган. Перес бевосита банкка мурожаат қилиб, рақибига ёрдам берган.

Дастлаб банк тўловни тасдиқлашга ишонмас эди, чунки «Барселона» молиявий инқирозда эди ва ўз вақтида тўловни кафолатлай олмас эди. Шунга қарамай, Переснинг қатъийлиги туфайли банк охир-оқибат битимни тасдиқлаган.

Переснинг бундай ҳаракат қилиш сабаби – у Лапортани Суперлига лойиҳасида ҳамкор деб ҳисоблаган. Бироқ кейинчалик «Барселона» бу лойиҳадан чиқишга қарор қилган.

2021 йил апрел ойида 12 йирик Европа клуби Суперлигини яратганини эълон қилган эди: «Реал», «Ювентус», «Барселона», «Атлетико», «Милан», «Интер», «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Челси», «Ливерпуль», «Тоттенхем» ва «Арсенал». Лекин лойиҳа УЕФА томонидан қўйилган санкциялар таҳдиди сабаб тўхтатилган ва деярли барча иштирокчилар Суперлигада чиқиб кетган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг