Пепе АПЛга қайтиши мумкин
Фото: Getty Images
“Вильярреал” клуби вингери Николя Пепе ёзги трансфер ойнасида яна Англияга қайтиши мумкин.
TeamTalk хабарига кўра, “Эвертон” ва “Вулверхэмптон” клублари 29 ёшли футболчини ўз сафига қўшишга қизиқиш билдирмоқда. Ивуарлик футболчи илгари "Арсенал"да ўйнаган.
Маълумот учун, Пепе 2024 йил август ойида “Вильярреал”га эркин агент сифатида келиб, икки йиллик шартнома имзолаганди.
Жорий мавсумда у Ла Лигада 24 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 5 та голли узатма амалга оширган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист