Пеп Гвардиола: Мен уни бошқаришни жуда хоҳлар эдим
Расм: gettyimages.com
“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола “Барселона”нинг 17 ёшли истеъдодли футболчиси Ламин Ямал ҳақида фикр билдирди. Машҳур мутахассис ёш вундеркинд билан ишлашни жуда хоҳлашини айтди, бироқ бунинг амалга ошиш эҳтимоли жуда камлигини қайд этди.
— Мен уни бошқаришни жуда хоҳлар эдим… Лекин бу эҳтимол камроқ, — деди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Пеп Гвардиола мураббийлик фаолиятини айнан “Барселона”да бошлаган. У 2008 йил каталонияликлар мураббийлар штабига келиб қўшилган ва тўрт мавсум давомида жамоага раҳбарлик қилган. Бу давр мобайнида у 14 та совринни қўлга киритган, жумладан, икки марта Чемпионлар лигаси, уч бор Ла Лига ва икки марта Испания Кубогини ютган.
Бакрадзе Иман
Редактор