Пеп Гвардиола: Мен қалбимда ажабтовур хотиржамлик билан кетмоқдаман
Пеп Гвардиола ҳар бир клубдаги фаолияти давомида бор куч-кувватини берганини таъкидлади.
«Мураббийлик фаолиятим давомида ақл бовар қилмас муваффақиятларга эришганимни биламан ва бундан мамнунман.
Мен олган энг катта мақтовлардан бири — бир неча кун олдин сер Алекс Фергюсондан, бугун эса Кевин Де Брюйне ва Мануэл Аканжидан келган хабарлар бўлди.
Айна шу сабабдан ҳам ўзимни бахтли ва омадли ҳис қиляпман. Барча даврларнинг энг яхши мураббийи ҳақидаги баҳсларнинг эса аҳамияти йўқ. Мен «Барселона», «Бавария» ва бу ерда ўз ишимни бахтиёрлик билан бажардим ҳамда қўлимдан келган барчасини қилиб, сўнгги томчи қонимгача бор кучимни бердим.
Мен қалбимда ажабтовур хотиржамлик билан кетмоқдаман. Одамларга менинг бу ердаги ишим манзур бўлди. Бироқ бу жараёнга жуда кўп инсонлар ўз ҳиссасини қўшган», - деди мутахассис.