Пеп Гвардиола Хусанов ҳақида: Ҳамма футболчи мен учун муҳим
«Манчестер Сити»нинг «Фулҳэм» устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг Пеп Гвардиола Джеκ Грилишнинг таркибда йўқлиги ҳақида изоҳ берди ва жамоадаги барча футболчиларга бирдек эътибор қаратишини таъкидлади.
Журналистлар Грилишнинг нима учун ўйинда қатнашмаганини сўрашди. Бу ҳақда сўз юритар экан, Гвардиола шундай деди:
«Грилишдан норозиман деганманми? Бу ҳақиқатга зид. У мен учун бошқа ўйинчилар сингари муҳим. Масалан, Абдуқодир Хусанов, Витор Роке, Жеймс Макайти — улар бугун ўйнамаган бўлса-да, мен улар ҳақида қайғураман. Жамоамда фарқ йўқ — ҳар бир футболчи мен учун аҳамиятли».
«Сити» Премьер-лига мавсумини якунлади ва энди 15 июнда старт оладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Гвардиола бошчилигидаги жамоа мусобақага жиддий ёндашиши кутилмоқда.