Пеллегрини «Бетис»да қолишни хоҳламоқда
Аргентиналик мутахассис 2020 йилдан бери клубни бошқариб келмоқда.
ФОТО: Getty images
"Бетис" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини жамоа билан ишлашни давом эттириш ва шартномани узайтиришни истамоқда. Бу ҳақда Estadio Deportivo хабар берди.
Манбага кўра, 72 ёшли чилилик клуб раҳбариятидан тегишли маълумотни кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Пеллегрини 2020 йилдан буён "Бетис"да ишлаб келмоқда.
Унинг шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Мануэль бошчилигидаги жамоа 263 учрашувда 123 ғалаба, 68 дуранг ва 72 мағлубият қайд этган.
Пеллегрини ўз вақтида “Манчестер Сити” жамоасини ҳам бошқарган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист