locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Педру Морейра: \"Буғун ғалаба жуда муҳим эди\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Педру Морейра: "Буғун ғалаба жуда муҳим эди"
Фото: Пахтакор ФК

Суперлига 7-туридан ўрин олган “Пахтакор” - "Шўртан" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Педру Морейра ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйинни яхши бошладик. Биринчи бўлимда ҳужумда фаол ҳаракат қилдик ва кўпроқ голли имкониятларимиз бўлди. Рақибнинг кучли тарафларини тўса олдик. Бугун ғалаба жуда муҳим эди. Иштиёқни сақлаб қолиш керак эди.

Бир футболчи кам бўлганда ҳимояга кўпроқ эътибор берилади. Рақибни дарвозамизга яқинлаштирмасликка интилдик ва яққол вазиятларга йўл қўймадик. Бўш ҳудудларга чиқиб боришга уриндик, аммо уларни голга айлантира олмадик. Фарғонада ҳам, бугун ҳам муҳим ютуққа эришдик", - деди португалиялик мутахассис матбуот анжумунида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг