locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Педро Родригес «Лацио»ни тарк этади

Педро 2021 йилдан бери римликлар сафида тўп суриб келмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Педро Родригес «Лацио»ни тарк этади
ФОТО: Getty images

«Лацио» ҳужумчиси Педро Родригес 2025/2026 йилги мавсум якунидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати ижтимоий тармоқ орқали хабар берди.

38 ёшли испаниялик футболчи ўз мурожаатида “Лацио” либосидаги сўнгги ўйини «Пиза»га қарши баҳс бўлишини таъкидлади:

«Пиза»га қарши ўйин мен учун ушбу либосдаги сўнгги учрашув бўлади. Барчангизни стадионда кўришни истайман. У ерда мен учун келасиз, деб умид қиламан. Аммо бу йил ҳамма учун жуда оғир ва мураккаб кечганини тушунаман ва қарорингизни ҳурмат қиламан.

Бу нишонни кўксима тақиб, ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилиш мен учун катта шараф бўлди. Мен доимо сизлардан бириман. Олға, “Лацио”!»

Педро 2021 йилдан бери римликлар сафида тўп суриб келмоқда. Ундан олдин у «Рома»да фаолият юритган.

Жорий мавсумда тажрибали форвард Италия чемпионатида 28 ўйинда иштирок этиб, 4 та гол ва 2 та ассист қайд этди. Шунингдек, унинг ҳисобида Италия Кубогида 4 та ўйин ҳам бор.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг