locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Педро Порро «Тоттенхэм» билан шартномасини узайтирди — Романо

Унга кўра, янги шартнома 2031-йилга қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания терма жамоаси ҳимоячиси Педро Порро «Тоттенхэм» клуби билан янги келишувга имзо чекди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотига кўра, футболчи ва клуб ўзаро ҳамкорликни давом эттириш шартларини келишиб олишган. Янги меҳнат шартномаси 2031-йилнинг ёзига қадар амал қилади ва унга битимни яна бир мавсумга узайтириш опциаси ҳам киритилган. Шунингдек, испаниялик ҳимоячининг маоши ҳам оширилган.

2025/2026-йилги мавсумда Порро барча турнирларда жами 47 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг айни дамдаги трансфер қийматини 40 миллион евроға баҳоламоқда.

Якунланган мавсум натижаларига кўра, Лондон жамоаси Англия Премьер-лигаси (АПЛ) турнир жадвалида 17-ўринни эгаллади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг