locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Педро Порро: «Келажагимни “Тоттенхэм” билан боғлайман»

Сўнгги ҳафталарда Педро Порронинг номи “Реал Мадрид” ва бошқа топ-клублар билан боғланган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Тоттенхэм” ҳимоячиси Педро Порро ўз келажаги ҳақида гапирар экан, айни пайтда клубни тарк этиш нияти йўқлигини маълум қилди. Испаниялик футболчи Лондон жамоасида ўзини бахтли ҳис қилаётганини ва барча эътиборини янги мавсумга қаратганини айтди.

«Менинг “Тоттенхэм” билан амалдаги шартномам бор. Ҳозир бошқа нарса ҳақида ўйламаяпман. Бу клубда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман ва бор эътиборимни жамоага қаратганман», — деди Порро.

Сўнгги ҳафталарда Педро Порронинг номи “Реал Мадрид” ва бошқа топ-клублар билан боғланган эди. Бироқ футболчининг баёноти ва яқинда 2031 йилгача имзолаган янги шартномаси унинг яқин келажакда “Тоттенхэм”да қолиш ниятида эканини кўрсатмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг