Педро Порро бир ойга сафдан чиқди
Бу ҳақда The Athletic журналистлари хабар берди.
ФОТО: Getty images
«Тоттенҳэм» клуби ва Испания миллий жамоаси ҳимоячиси Педро Порро жароҳати сабаб тахминан бир ой майдонга туша олмайди. Бу ҳақда The Athletic журналистлари хабар берди.
Испаниялик латераль сон орқа қисмидаги жароҳатни олган. Шу боис у Испания терма жамоасининг УЕФА Миллатлар лигаси доирасидаги яқин учрашувларида иштирок этмайди.
Шунингдек, Порро «Тоттенҳэм»нинг 10 октябрь куни «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳсида ҳам жамоасига ёрдам бера олмайди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳимоячи 24 октябрь куни «Челси»га қарши Лондон дербисида майдонга қайтиши кутилмоқда.
Порро жорий мавсумда Англия чемпионатида 3 та учрашув ўтказди ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.