Педри “Валенсия” мухлисларига миннатдорлик билдирди
“Барселона” ярим ҳимоячиси Педри “Валенсия”га қарши сафардаги йирик ғалабадан сўнг “Месталья” трибуналаридаги мухлисларга алоҳида миннатдорлик билдирди. Каталония клуби Ла Лиганинг 4-турида рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этди, Педри эса 79-дақиқада жамоасининг тўртинчи голини урди.
23 ёшли футболчининг ўйини мезбон мухлислар томонидан ҳам юқори баҳоланди. Учрашув давомида “Валенсия” тарафдорлари Педрини олқишлаб, унга ҳурмат кўрсатди. Футболчи эса баҳсдан кейин рақиб жамоа мухлисларидан бундай муносабатни кўриш ўзи учун алоҳида ҳис эканини айтди ва “Валенсия”га мавсум давомида омад тилади.
“Барселона” ушбу ғалабадан сўнг дастлабки тўрт турда максимал 12 очко жамғарди ва Ла Лига пешқадамлигини сақлаб қолди. “Валенсия” эса бир очко билан турнир жадвалининг қуйи қисмида қолмоқда.