locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Педри камида бир ойга сафдан чиқди

Футболчи "Славия"га қарши баҳсда жароҳат олганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Педри камида бир ойга сафдан чиқди
ФОТО: Getty images

“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Педри жароҳат сабаб бир ой муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Футболчи Чехиянинг “Славия” жамоасига қарши Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи учрашувида (4:2) жароҳат олди. Мазкур баҳсда Педри битта голга узатма амалга оширди ва 61-дақиқада алмаштирилди.

Клуб берган баёнотда, Педрининг ўнг оёғидаги сон орқа мушаклари жароҳатини тасдиқлади. Тикланиш муддати тахминан бир ой давом этиши мумкин.

Педрининг клуб билан шартномаси 2030 йил ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 140 миллион еврога баҳолаган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг