Педри: «Ҳамма мени Гарри Поттер деб чақиради»
«Барселона» ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси ўзига берилган ноодатий лақаб ҳақида фикр билдирди.
Фото: Getty Images
«Барселона» ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Педри ўзига берилган ноодатий лақаб ҳақида фикр билдирди.
«Ҳамма мени Гарри Поттер деб чақиради. Мен сеҳргар эмасман, лекин майдонда имкони борича сеҳр яратишга ҳаракат қиламан.»
Педри сўнгги йилларда тўп билан муомаласи, ўйинни бошқариш қобилияти ва нозик узатмалари туфайли кўплаб футбол мутахассислари томонидан «Гарри Поттер» лақаби билан аташга муносиб деб топилмоқда. Аввалроқ Луис Энрике ҳам уни айнан шу лақаб билан атаб, Педрининг майдондаги «сеҳрли» ҳаракатларига юқори баҳо берган эди.
23 ёшли ярим ҳимоячи ЖЧ-2026 давомида ҳам Испания терма жамоасининг асосий етакчиларидан бири бўлиб қолмоқда ва турнирдаги энг ёрқин футболчилардан бири сифатида эътироф этилмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист